Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Манчестерда юз берган терактни кескин қоралади
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Англиянинг Манчестер шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужумни кескин қоралаб, Эроннинг Миржова минтақасидан Британиянинг Манчестер шаҳригача амалга оширилган барча террактларнинг илдизи халқаро терроризмга бориб тақалади, шу сабабдан терроризмни таг -тубидан йўқ қилиш керак деб таъкидлади.
Айтиш керакки кеча оқшоми "Манчестер Арена " стадионида амалга оширилган теракт оқибатида 22 киши ҳалок бўбиб, 50-дан ортиқ инсонлар тан жароҳати олди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий ҳам Англиянинг Манчестер шаҳрида содир бўлган теракт оқибатида қурбон бўлган шахслар аҳли- оилаларига чуқур ҳамдардлик билдириб, ғаразли мақсадларга эга бўлган айрим коалицияларни ташкил этилиши, терроризм ва экстремизни ташкил этувчи ва молиялаштирувчи манбалар хусусида нотўғри маълумотлар тарқатилиши терроризмни бутун жаҳон миқёсида кенгайиб боришига замин яратмоқда. Фақат муштарак ҳамкорликлар, кенг- қамровли чора- тадбирлар кўриб чиқиш, ҳамда иккиёқлама стандартдлар ва сиёсатлардан воз кечиш орқали халқаро терроризмни таг- тубидан йўқ қилишни имкони бор деб таъкидлади.