Зариф Арабистон самолётининг Эрон ҳаво ҳудудига киришига доир баёнот берди
Саудия арабистонига қарашли самолёт Эрон ҳаво ҳудудига кирди
Эрон ташқи ишлар вазири Саудия арабистонига қарашли самолётнинг Эрон ҳаво ҳудудига киришига доир баёнотида шундай таъкидладики, ушбу самолёт ичида нефт соҳасидаги мутахасислар бўлган ва Эрон ҳаво кучлари ушбу арабистон самолётини огоҳлантирганидан сўнг самолёт ўз йўлини ўзгартирган ва Эрон ҳаво кенглигини тарк этган. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун чоршанба куни давлат ҳайъати йиғилиши ўтказилиши арафасида мухбирлар олдидаги чиқишида Саудия ҳарбий самолётининг Эрон ҳаво кенглигига кирганлиги ҳақидаги саволга жавобан шундай айтдики, ушбу самолёт ўз ичига нефт соҳасидаги мутахассиларни олган бўлиб, режага асосан Эрон ҳаво кенглигидаги аниқ йўлда ҳаракатланиши керак эди, лекин бир марта ўз йўлини ўзгартирган. Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Эрон ҳаво кучлари зудлик билан ҳавога кўтарилган ва ушбу самолётни тезда ўз йўлини ўзгартириши ва Эрон ҳаво кенглигини тарк этиши ҳақида огоҳлантирган.