Баҳром Қосемий Қобулда содир этилган террорчилик портлаш ҳаракатларини кескин қоралади
(last modified Wed, 31 May 2017 13:15:11 GMT )
май 31, 2017 18:15 Asia/Tashkent
  • Баҳром Қосемий Қобулда содир этилган террорчилик портлаш ҳаракатларини кескин қоралади
    Баҳром Қосемий Қобулда содир этилган террорчилик портлаш ҳаракатларини кескин қоралади

Эрон диломатияси идорасининг матбуот котибига кўра, террорчилик ҳужумлари ҳар қаерда ва қайси гуруҳлар томонидан амалга оширилган бўлса ва қандай баҳоналар кўзланганидан қатъий назар, кескин қораланади ва рад этилади

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Афғонистон халқига ҳамдарлик билдириш билан, Қобулда содир этилган террорчилик портлаш ҳаракатларини кескин қоралади. Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Баҳром Қосемий бугун чоршанба куни эрталаб Қобул шаҳрида амалга оширилган террорчилик жиноятларини қоралаб шундай таъкидладики, терроримзга қарши кескин чоралар кўрилмаганлиги ортидан ушбу шафқатсизлик ҳаракатларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Баҳром Қосемий ҳар қанақа зўравонлик ҳаракатларини ва ўз мақсадига етиш учун одам ўлдиришни инкор этди ва шундай умидворлик билдирдики, Афғон гуруҳлари ўртасидаги музокаралар минтақа ва минтафадан ташқаридаги айрим малакатларнинг аралашувисиз ўтказилса шу каби инсониятга қарши жиноятларнинг яна такрорланишига чек қўйилади. Эрон диломатияси идорасининг матбуот котибига кўра, террорчилик ҳужумлари ҳар қаерда ва қайси гуруҳлар томонидан амалга оширилган бўлса ва қандай баҳоналар кўзланганидан қатъий назар, кескин қораланади ва рад этилади. 

Ёрлиқ