Озарбойжон республикасининг президенти Руҳонийни кутиб олди
(last modified Sun, 07 Aug 2016 10:05:52 GMT )
август 07, 2016 15:05 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикасининг президенти Руҳонийни кутиб олди
    Озарбойжон республикасининг президенти Руҳонийни кутиб олди

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти икки кунлик сафар билан бугун, якшанба куни Бокуга етиб борди ва Озарбойжон республикасининг президенти томонидан кутиб олинди.

Эрон президентлиги ахборот етказиш марказининг хабарига кўра, бу маросимда Эрон Ислом Жумҳурияти ва Озарбойжон республикаси гимнларининг янграганидан сўнг икки мамлакат президентлари Ҳасан Руҳоний ва Илҳом Алиев фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва олий даражали делегацияларни таништирдилар.

Ҳасан Руҳоний ва Илҳом Алиевнинг учрашуви ҳамда Эрон Ислом Жумҳурияти ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги ҳужжатларни имзолаш маросими бугун ўтказилши кутилмоқда.

Ёрлиқ