Муҳаммадий Гулпойгоний: Душманлар террор билан Эрон халқини ноумид қилолмайди
(last modified Fri, 09 Jun 2017 13:55:49 GMT )
июн 09, 2017 18:55 Asia/Tashkent
  • Муҳаммадий Гулпойгоний: Душманлар террор билан Эрон халқини ноумид қилолмайди
    Муҳаммадий Гулпойгоний: Душманлар террор билан Эрон халқини ноумид қилолмайди

Ҳужжатул ислом вал муслимийн Муҳаммад Муҳаммадий Гулпойгоний Теҳронда содир этилган террорчилик ҳужумининг сабабини Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг Саудия арабистони пойтахти Риёзга уюштирган сафарига боғлиқ деб атади

Исломий инқилоб муаззам раҳбари идорасининг раиси Ҳужжатул ислом вал муслимийн Муҳаммад Муҳаммадий Гулпойгоний Теҳронда содир этилган террорчилик ҳужумининг сабабини Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг Саудия арабистони пойтахти Риёзга уюштирган сафарига боғлиқ деб атади ва шундай қўшимча қилдики, Трампнинг ушбу фитнали сафарида Эронга зарба бериш режалаштирилган.

Ҳужжатул ислом вал муслимийн Муҳаммадий Гулпойгоний террорчилик ҳужумида шаҳид бўлганлар билан видолашув маросимида Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг Теҳрондаги террорчилик ҳаракатларида бир нечта инсоннинг шаҳид бўлганлиги муносабати билан йўллаган ҳамдардлик мактубини ўқиб берди. 

Эрон парламенти раиси ҳам ушбу маросимдаги нутқида мазкур террорчилик ҳодисасини, террорчиларнинг диққат маркази диний халқчилликка асосланган Эроннинг бош манбасига қаратилганлигининг нишонаси деб атади.

Али Лорижоний бугунги кунда Эроннинг икки тармоқда ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш олиб бораётганига ишора қилиб шундай айтдики, бугун биз минтақавий ИШИД ва халқаро ИШИД террорчилик гуруҳи билан рўбарў бўлганмиз. Унга кўра, кимдаким, терроризмни таг-томири билан йўқ қилишни истаса, халқаро ИШИД билан яъни Америка билан кураш олиб боришдан бошқа чораси йўқ. 

Эрон паламентига раиси АҚШ сенатининг охирги қабул қилган қарори ҳақида шундай айтдики, ушбу қонун терроризмни ҳимоя қилишга ва Эронга қарши янги санкцияларни жорий этишга қаратилган. Унга кўра, Америкаликлар сурбетликни ҳам чегарасидан чиқиб кетишди, негаки соқчилар корпуси ва Қудс кучлари террорчиларга қарши минтақавий жангчиларнинг энг муҳимлари ҳисобланади. Америка томонидан кўрилган ушбу чоралар эса, минтақадаги террорчилар билан ҳамроҳ эканлигини кўрсатмоқда.

Теҳрондаги террорчилик ҳужумларида шаҳид бўлганларнинг пок вужудлари Теҳрон жума намозидан сўнг дафн этилди.  

Ёрлиқ