Қосемий: Ироқ юртининг бирлиги мамлакатнинг барча мазҳаблари ва қавмларининг манфаатларини кафолатлайди
(last modified Sat, 10 Jun 2017 13:40:55 GMT )
июн 10, 2017 18:40 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Ироқ юртининг бирлиги мамлакатнинг барча мазҳаблари ва қавмларининг манфаатларини кафолатлайди
    Қосемий: Ироқ юртининг бирлиги мамлакатнинг барча мазҳаблари ва қавмларининг манфаатларини кафолатлайди

Баҳром Қосемий шанба кунги чиқишида Ироқнинг Курдистон минтақасининг мустақиллик учун референдум ўтказишга доир бир томонлама қарорига муносабат билдирди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Ироқ бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва демократия ҳамда барқарорлик билан ушбу мамлакатнинг барча мазҳаблари ва қавмларининг манфаатларини кафолатлайди. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий шанба кунги чиқишида Ироқнинг Курдистон минтақасининг мустақиллик учун референдум ўтказишга доир бир томонлама қарорига муносабат билдириб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳуриятининг принципиал ва очиқ-ойдин позицияси Ироқнинг бир бутун яхлитлигини сақлаб қолиш ва бирлигини ҳимоя қилишдир. Қосемийнинг айтишича, Ироқнинг Курдистон минтақаси ушбу мамлакатнинг бир қисми ҳисобланади. Курдистон минтақасининг Ироқ конституциясидаги қонун-қоидаларни инобатга олмасдан ва миллий доирадаги мезонларни четлаб ўтиб, бир ёқлама қарор қабул қилиши, Ироқда янги муаммоларни келтириб чиқаради. Негаки, айни пайтда мамлакатда мураккаб ва беқарорлик вазияти ҳукм сураётган бир пайтда бундай қалтис ишга қўл уриб бўлмайди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг изоҳ беришича, Ироқ бугунги кунда тинчлик ва осойишталикка ва миллий бирликка эҳтиёж сазмоқда.   

Ёрлиқ