июн 12, 2017 17:53 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Россия миллий куни муносабати билан Россия халқига ва давлатига табрик йўллади
    Ҳасан Руҳоний Россия миллий куни муносабати билан Россия халқига ва давлатига табрик йўллади

Эрон президенти Россия давлати ва халқига саломатлик, ютуқ ва муваффақият ҳамда бахт-саодат тилаб қолди

Эрон ислом жумҳурияти президенти Россия миллий куни муносабати билан Россия халқига ва давлатига табрик йўллади.

Эрон президентининг матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Россия федерацияси президенти Владимир Путинга йўллаган мактубида, сўнги йилларда иккала мамлакат алоқаларидаги муҳим ривожланишлар йўлида ва қадимий муносабатларни инобатга олиб икки томонлама, минтақавий ва халқаро мавжуд ҳамкорликларнинг янада тараққий этиши ва кенг ривожланишига умидворлик билдирди. 

Ҳасан Руҳоний Россия давлати ва халқига саломатлик, ютуқ ва муваффақият ҳамда бахт-саодат тилаб қолди. 1990 йилда Совет иттифоқининг Россия социалистик республикасининг халқ депутатлари съездида мустақиллик деклерацияси тасдиқланди. Лекин, 1991 йилнинг 26 декабр кунига келиб Совет иттифоқининг тарқалишидан кейин мустақил мамлакат сифатида қайд этилди.    

Ёрлиқ