Қосемий: Риёздаги саммит салбий оқибатларга олиб келмоқда
-
Қосемий: Риёздаги саммит салбий оқибатларга олиб келмоқда
Жорий йилнинг 21 май куни Риёз шаҳрида ўтказилган саммитдан сўнг юзага келган ушбу масала бузғунчилик таъсирларини ўз ичига қамраб олди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саудия арабистони, Бирлашган Араб амирлиги, Баҳрайн ва Мисрнинг Қатар давлати билан диломатик алоқаларини узишганига ишора қилиб шундай айтдики, 2017 йилнинг 21 май куни Риёз шаҳрида ўтказилган саммитдан сўнг юзага келган ушбу масала бузғунчилик таъсирларини ўз ичига қамраб олди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемийнинг бугун душанба куни мухбирлар олдидаги чиқишида таъкидлашича, ушбу мамлакатлар ижобий натижаларни кўзлаб, бир стол атрофида йиғилиб музокара ҳамда суҳбатлар ўтказишлари керак.
Қосемийга кўра, Эрон ўз қўшнилари билан ҳар томонлама алоқа қилишни истайди. Зарурат туғилганда, Теҳрон минтақавий ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун керакли шароитларни яратиб беришга тайёр.
Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Суриянинг ҳозирги вазияти ҳақида шундай баёнот бердики, Америка томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар террорчилар учун вақтни ютишда қулай имконият яратмоқда ва агар АҚШ терроризмга қарши кураш йўлида сезиларли ишларни амалга оширмоқчи бўлса, ундай ҳолда ўз қарорларини ўзгартиришига тўғри келади.