Эронга қарши АҚШ сенатнинг янги лойиҳаси, Вашингтоннинг минтақадаги ёвуз сиёсатларини хаспўшлашдир
АҚШ сенати Эрон ислом жумҳуриятига қарши янги санкциялар лойиҳасини ратификация қилди.
"Эроннинг нотинчлик келтириб чиқарувчи ҳатти ҳаракатига қарши кураш қонуни -2017" унвонли бу лойиҳаси АҚШ сенатида 98 тарафдор ва 2 нафар қарши овоз билан ратификация қилинди.
Қонунга айланиши учун АҚШ президентининг имзоси ва намояндалар мажлисининг овоз беришига эҳтиёж сезаётган АҚШ сенатининг бу лойиҳаси 3 асосий душманона мақсадни яъни биринчиси баллистик ракеталарга қарши санкция, иккинчиси терроризмга тегишли санкциялар ва учинчиси қурол- яроққа оид санкцияларни ижро этишни ўз ичига олган..
АҚШ сенатининг бу лойиҳасидан олдин Эрон ташқи ишлар вазири муовини Аббос Ароқчи Баржом дастурининг 26-чи ва 29 -чи бандлари асосида АҚШ давлати яхши ният, ҳамда конструктив бир шароитда ижро этиш мажбуриятига эга бўлиб бу дастурни мувафаққият билан ижро этилиши йўлига тўсиқ яратадиган ҳар қандай хатти- ҳаракатларидан воз кечиши керак деб таъкидлаганди.
АҚШ сенатида Эронга қарши санкцияларнинг мукаммал бир лойиҳасини ратификация қилиниши турли масалаларни ўз ичига олгани туфайли Баржом доирасидаги АҚШнинг барча мажбуриятларига зиддир. Бу заминда пайшанба куни Эрон парламентидаги хорижий сиёсат ва миллий хавфсизлик комиссияси нотиғи Ҳусейн Тақавий Ҳусейний Эрон телевидениясининг биринчи каналига берган интервьюсида АҚШ сенатининг бу лойиҳаси Баржом дастурини ошкора тарзда бузиш бўлиб, бу дастур моддаларига буткулзиддир деб айтди.
Пайшанба куни шунингдек АҚШ сенатидаги Вермонт штати намоянадси Берни Сендерз ҳам АҚШ сенатида Эронга қарши янги санкциялар лойиҳасини қабул этилгани ортидан Эронга нисбатан янги санкциялар бу мамлакатнинг муҳим ядровий келишувини хавф -хатарга юзмаюз этади ва Баржом дастурини хавф- хатарга дучор этиш арзимайдиган ишдир деб айтди.
Бундан олдин Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳам Баржом дастурини ижро этиш учун Эрон президентига берган ўз фармойишларида ҳар қандай баҳона ва даражадаги (жумладан такрорий иддаолар, инсон ҳуқуқи ва терроризм каби сохта баҳоналар билан) музокара этувчи мамлакатлардан ҳар бири томонидан санкциялар қўлланиши Баржом дастурини бузиш маъносидадир, бинобарин лозим чора- тадбирлар кўриб чиқиш тўғри келади деб айтдилар.
Бу чорчубда АҚШ сенатининг ушбу ҳатти-ҳаркати билан бир вақтда АҚШ лойиҳасига жавобан Эрон парламенти ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлиги комиссияси турли доираларда махсус бир лойиҳани иш дастурида жой берган ва яқинда парламентининг очиқ мажлисида ратификация этилади.
Бундан олдин шунингдек Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Эронга қарши АҚШнинг янги санкциялар жорий қилишга асосланган ҳатти-ҳаракатига кўрсатган аксиламалида, АҚШнинг 23 компания ва шахсиятларини АҚШга қарши Эрон қўллаган санкциялар рўйхатига киритди.
Уларга қарши санкциялар қўлланган АҚШнинг ушбу компания ва масъуллари дунёда терроризмни кенгайтириш ҳамда ишғол этилган Фаластин сарзаминларилда сионистик режим жиноятларини қўллаб қувваташда айбланмоқда.
Баржом масаласида эса АҚШ давлати коғозда ядровий келишувни қўллаб қувватлаган бўлсада, аммо амалда бу дастурни бузиб келмоқда. Эрон давлатини Баржом дастури моддаларини риоя этиб масъулият сезиши АҚШ позициясини торайишига сабаб бўлмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп давлати ҳам Баржомга қарши оғзаки эътирозлари билан бир пайтда ниҳоят Эронга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор этилишини узайтиршга мажбур бўлди. Трамп давлати ва АҚШ президентига тарафдор бошқа айрим муассасалар Баржом дастурига таъсир ўтказиш учун Эронга қарши янги иддаолар ва душманона таблиғотларини кенгайтиришга юз келтиришган. АҚШ сенатида Эронга қарши мукамамл бир санкциялар лойиҳасини ратификация қилингани ҳам айни шу чорчубдадир.
Террорзимни ҳимоя қилиш деган иддаолар билан АҚШ сенатини ўз лоййиҳасида Эрон ислом жумурияти соқчилар корпусини нишонга олиши Эронга нисбатан АҚШнинт душманона сиёсатларининг яққол далилидир.
Эрон давлати АҚШ томонидан ҳимоя этилаётган терроризм, сионистик режим ва Саудия Арабистонидан йирик зарар кўрган. Шу билан бирга АҚШ давлатиЭрон давлатини терроризмни қўллаб қувватлашда айблмоқда.
АҚШнинг ўз таъбири билан Эроннинг нотинчликлар келтириб чиқарувчи ҳатти ҳаракатига қарши деган лойиҳаси шундай бир ҳолда бу мамлакат сенатида ратификация қилинганки, ИШИД каби террорчилик гуруҳи АҚШнинг яшил чироғи билан ташкил этилди, бундан ташқари Вашингтон давлатининг терроризмни ҳимоя қилиш ва диктаторлик режимларни қўллаб қувватлашга асосланган сиёсаталари минтақада давом этаётган нотинчликлар ва бўҳронларнинг асл омилидир.
Саудия Арабистони АҚШнинг ҳимояти остида Яманниг бегуноҳ фуқарорларини АҚШда ишлаб чиқарилган қурол яроқлар билан оммавий қирғин этмоқда. Бунга илова ваҳҳобийлик каби адашган ва хавфли оқим бутун жаҳон ва минтақада терроризмни кенгайтирмоқда.