Шамхоний: АҚШ сенатининг лойиҳаси ноқонуний ва душманона ҳатти- ҳаракатдир
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби АҚШ сенатида ратификация қилинган лойиҳа Баржом дастури билан ҳуқуқий алоқасидан ташқари, Эрон ислом жумҳуриятига қарши навбатдаги ноқонуний ва душманона ҳатти -ҳаракати ҳисобланади деб айтди.
Бугун Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий котиби Али Шамхоний ўз сўзларида Баржом дастурни ижро этишни назорат қилувчи гуруҳнинг сўнги йиғилишида АҚШ сенатида ратификация қилинган бу лойиҳа диққат ила кўриб чиқилди ва унга қарши чора- тадбирлар кўриш учун лозим қарорлар чиқарилди деб қўшимча қилди.
Шамхоний шунингдек Эронга қарши АҚШ давлатининг ноконструктив ҳатти- ҳаракатини давом этиши бу мамлакат бошқарувчилари ва масъулларини минтақада нотинчликларни ошириш учун баҳона излаб топиш пайида бўлишганидан далолат бермоқда деб таъкидлади.
Али Шамхоний АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсоннинг Эронга қарши изҳор этган сўнги сўзларига тўхталиб, АҚШ экстремистлари ва ИШИД террористлари танганинг икки томони бўлиб, турли абзаллар ва муштарак мақсадлар билан Эрон ислом жумҳурияти позициясини қоралаш ва Эронга манфий таъсирини ўтказишга уринишмоқда деб айтди.
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби АҚШ ташқи ишлар вазирининг душманона сўзларини ҳозирги аср ваҳшийлигининг ёрқин мисоли эканлигига ишора қилиб, афсус билан айтганда минтақа ва халқаро арсасида шундай бир шахслар ва мамлакатлар тинчлик ва хавфсизликдан сўз очишмоқдаки, ўзлари барча ёвузликлар, нотинчликлар ва терроризмнинг асли илдизи ҳисобланишади деб қайд этди.
Сешанба куни АҚШ ташқи ишлар вазири бу мамлакат сенатининг ташқи алоқалар қўмитасида Эрон давлатини Ўрта Шарқ минтақасида нотинчликлар келтириб чиқариш ва аралашишда айблаганди.