Генерал Деҳқон: Жаҳон экстремизмдан ва Сионистик режимдан холи бўлиши керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i20018-Генерал_Деҳқон_Жаҳон_экстремизмдан_ва_Сионистик_режимдан_холи_бўлиши_керак
Бугун нафақат ислом оламида балки бутун дунёда юз бераётган нотинчликлар ва зўравонликларнинг асосий омили ва манбаси сохта Сионистик режим ва унинг хомийси Америкадир
(last modified 2018-08-22T13:21:07+00:00 )
июн 21, 2017 13:37 Asia/Tashkent
  • Генерал Деҳқон: Жаҳон экстремизмдан ва Сионистик режимдан холи бўлиши керак
    Генерал Деҳқон: Жаҳон экстремизмдан ва Сионистик режимдан холи бўлиши керак

Бугун нафақат ислом оламида балки бутун дунёда юз бераётган нотинчликлар ва зўравонликларнинг асосий омили ва манбаси сохта Сионистик режим ва унинг хомийси Америкадир

Эрон мудофаа вазирига кўра, ислом дунёси ва жаҳон зўравонликдан ва экстремизмдан холи бўлиши керак яъни, Қуддус куни жаҳон Сионистик режимдан холи бўлиши керак деган шиорлар билан чиқилади. 

Эрон мудофаа вазири генерал Ҳусайн Деҳқон чоршанба куни Бутунжаҳон Қуддус куни арафасидаги чиқишида шундай айтдики, бугун нафақат ислом оламида балки бутун дунёда юз бераётган нотинчликлар ва зўравонликларнинг асосий омили ва манбаси сохта Сионистик режим ва унинг хомийси Америкадир.

Генерал Деҳқонга кўра, Бутунжаҳон Қуддус куни кучсизларнинг мустабидлар устидан ғалаба қозонишини рўёбга чиқарадиган кун бўлиб, унда Фаластин халқининг Сионистик режим устидан зафарга эришиш ва Қуддуси шарифнинг озод бўлиши бўлиб, дунё мусулмонлари ва эрксеварлар ушбу кунда экстремизм, зўравонлик, террор, ишғол этиш, тажовуз ва ваҳшийликка чек қўйишади.