Инқилоб муаззам раҳбари: Сионистик режим билан курашиш, мустабидлар ва яккаҳукмронларга қарши курашишдир
(last modified Thu, 22 Jun 2017 12:38:05 GMT )
июн 22, 2017 17:38 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари: Сионистик режим билан курашиш, мустабидлар ва яккаҳукмронларга қарши курашишдир
    Инқилоб муаззам раҳбари: Сионистик режим билан курашиш, мустабидлар ва яккаҳукмронларга қарши курашишдир

Қуддус кунини улуғлаш ва эъзозлаш фақат ўз ватанларидан ва уй-жойларидан маҳрум бўлган бир мазлум халқни ҳимоя қилиш маъносини бермайди, балки бугун Фаластинни ҳимоя қилиш ҳақиқатни ҳимоя қилиш бўлади

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Бутунжаҳон Қуддус кунини муҳим деб атадилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, ушбу улуғ кун фақат бир мазлум халқнинг ҳимоя қилиниши билан чекланмайди, балки жаҳон мустабидлари ва яккаҳукмронларига қарши курашиш рамзи ҳам ҳисобланади. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари идорасининг матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни Эрон олий ўқув юртларининг устоз ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва зиёлилар билан учрашган чоғларида Бутунжаҳон Қуддус куни яқинлашиб келганига ишора қилиб шундай айтдиларки, Қуддус кунини улуғлаш ва эъзозлаш фақат ўз ватанларидан ва уй-жойларидан маҳрум бўлган бир мазлум халқни ҳимоя қилиш маъносини бермайди, балки бугун Фаластинни ҳимоя қилиш ҳақиқатни ҳимоя қилиш бўлиб, Фаластин масаласидан кўра анча кенгроқ маънони англатади.

Ул ҳазрат шундай таъкидлаб ўтдиларки, Сионистик режимга қарши курашиш мустабид ва яккаҳукмрон тузумлар билан курашиш бўлиб, шу боис америкалик сиёсатчилар ушбу ҳаракатдан зарба ҳиссини сезишади ва душманлик чораларини қўллашади. 

Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари ушбу учрашувдаги ўз нутқининг асосий мавзусини устоз ва муаллимларнинг масъулиятини баён этиб бериш деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ижобий фикрлайдиган, ўз мажбуриятини ҳис қиладиган, масъулиятли, умидвор, диний тамойилларга ва ватанпарварлик туйғуларига эга бўлган ҳамда инқилобий масалаларга фаол ёндашадиган, азму қарорли устоз бўлса, талабани қизғин фикрлашга ва интилувчан бўлишга чорлай олади. 

Шу билан бирга, Исломий инқилоб муаззам раҳбари янги илм-фанларнинг кириб келишини жумладан яккаҳукмрон режимларнинг Эрондаги Олий ўқув юртларни кучсизлантириш мақсади кўзланган дастурларининг жорий этилиши олдини олиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар. 

 

Ёрлиқ