Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг қайси турдаги дронлари Бинямин Нетаняҳунинг уйига зарба берди?
Исроил режими таҳлилчиларидан бири Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати учувчисиз учоқларига қарши туришда бу режим заифлигини тан олди.
Сионистик режимнинг“Walla” ахборот сайти таҳлилчиси Амир Бухбут Исроил режими армияси бу режимни босиб олинган ҳудудларга юборилган учувичиз учоқларга қарши курашда заиф эканлиги ҳақида гапириб, кўплаб воқеалар, жумладан яқинда Ҳизбуллоҳнинг дронларининг радарлардан яширилиши ҳам бу заифликнинг исботидир деб маълум қилди.
ИРНАдан иқтибос келтирган Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Исроил режими таҳилчиси ўз сўзларида дронлар келтириб чиқарадиган таҳдидларни бартараф этишда камчиликлар мавжуд., бу бўшлиқлар бугунги кунда кўринмайди, аммо 2023 йил 7 октябрдан бошлабулар барчага аён бўлди деб таъкидлади.
Унга кўра, Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг учувчисиз учоқларини тутиб олиш ва нишонга олиш жуда мураккаб, чунки бу дронлар паст радар тўлқинига эга ва паст баланликда учади. Бу масала Исроил режими ҳаво кучларининг уларни нишонга олиш кучини пасайтиради.
Сионистик режимнинг бу таҳлилчиси шунингдек, радарлардан яширинган ва Исроил бош вазирининг уйи ёнида ҳаракталанаётган дрон ҳам Голани казармасини нишонга олишдан кам бўлмаган зарба бўлди деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз 23-сентябрдан бошлаб сионистик режим армияси Ливан жанубидаги турли ҳудудларга кенг кўламли ҳужумлар уюштирди ва бу ҳужум Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг қаттиқ жавобига учради. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, Исроил режимининг Ливанга уюштирган ҳужумларида 2 минг 546 ливанлик шаҳид бўлиб, минглаб инсонлар жароҳат олди.