Инқилоб муаззам раҳбари: Сионистик режимга қарши курашиш барча ислом дунёсига вожиб ҳисобланади
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун душанба куни Исломий давлатларнинг элчилари, шунингдек мамлакат масъуллари ҳамда турли табақалар ва доиралар вакиллари билан учрашган чоғларида, муборак рамазон ойининг Ийди Фитр байрами билан табриклади
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашларича, исломий фиқҳга асосан, душман томонидан исломий юртлар босиб олинганида, барча мусулмонлар зиммасига ҳар қандай шаклда ва кўринишда бўлса ҳам уруш ва кураш олиб бориш мажбурияти юкланади. Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда Сионистик режимга қарши курашиш ислом дунёсининг ҳамма мусулмонларига вожиб ва зарурий ҳисобланади.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг асарларини нашр этиш ва сақлаш идорасининг матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб муаззам раҳбари бугун душанба куни Исломий давлатларнинг элчилари, шунингдек мамлакат масъуллари ҳамда турли табақалар ва доиралар вакиллари билан учрашган чоғларида, муборак рамазон ойининг Ийди Фитр байрами билан табриклаб, айрим исломий мамлакатларнинг ушбу курашда иштирок этишларидан бош тортишларини танқид қилдилар ва Эрон халқини ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришларида ҳушёр ва огоҳ эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ислом олами бирлик ва ҳамжиҳатликка эҳтиёж сезмоқда ва мусулмон халқларнинг кўпчилиги бир бирлари билан аҳл иноқ ва тотувликда яшайди. Мусулмон давлатлар ҳам ўз вазифаларига амал қилишлари керак.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон халқининг Фаластин миллатини ҳимоя қилиб Бутунжаҳон Қуддус кунидаги кўча намойишларида қизғин ва жўшқин бўлиб, кенг миқёсда иштирок этишларини ушбу исломий иттифоқнинг ифтихор намунаси дея атадилар ва шундай қайд этиб ўтдиларки, Исломий бирдамлик маъноси шуни англатадики, шиа мусулмонлари ва Эроннинг рўзадорлари, буюк ва шукуҳли ҳаракатлар билан кўчаларга чиқишади ва суний мусулмонлар ҳисобланадиган фаластин халқи билан бирга эканликларини эълон қилишади ва уларнинг дардига шерик бўлишади.