Қосемий: Асоссиз баёнот чиқариш Европа парламентининг мавқеига салбий таъсир ўтказади
(last modified Wed, 28 Jun 2017 13:08:40 GMT )
июн 28, 2017 18:08 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Асоссиз баёнот чиқариш Европа парламентининг мавқеига салбий таъсир ўтказади
    Қосемий: Асоссиз баёнот чиқариш Европа парламентининг мавқеига салбий таъсир ўтказади

Европа парламенти намояндаларининг Эронда инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида билдирган баёнотларига муносабат билдириб шундай айтдики, асоссиз ва эътиборсиз баёнот чиқариш Европа парламентининг ўрни ва мавқеига салбий таъсир ўтказади

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Европа парламенти намояндаларининг Эронда инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида билдирган баёнотларига муносабат билдириб шундай айтдики, асоссиз ва эътиборсиз баёнот чиқариш Европа парламентининг ўрни ва мавқеига салбий таъсир ўтказади.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун чоршанба кунги чиқишида шундай айтдики, Европа парламентининг айрим мухолифатдаги гуруҳлар ва машҳур мунофиқийн террорчи гуруҳлари билан алоқада бўлган бир қанча намояндалари, ўз мавқеъларини суиистеъмол қилиб Эронда инсон ҳуқуқларининг аҳволи ҳақида нореал иддаоларни илгари суришди. 

Қосемийнинг таъкидлашича, шубҳасизки, бир мамлакатга ёки минтақага ёхуд бошқа жамиятларга маданият, одоб ахлоқ ва фарқли ўлароқ анъаналарни инобатга олмасдан туриб, хос қадриятларни қабул қилдириш учун уриниш, халқаро алоқаларда эски ва бекор бўлган парадигмаларга қайтиш бўлиб, Эрон фирибгарлик, нотўғри тахминлар ва огоҳсиз фаразларга асосланган иддаоларни эътиборсиз ва қадрсиз дея талқин қилади.