Эрон мудофаа вазири: АҚШ ҳеч қайси бир инсоний тамойилларга амал қилмайди
Эроннинг йўловчи ташувчи самолёти 1988 йил 3 июл куни Форс кўрфази сувлари устида парвоз қилаётган пайтида, Американинг Форс кўрфазидаги денгиз кучларига қарашли Винсенс ҳарбий кемаси томонидан ракета ҳужумига учрайди
Эрон мудофаа вазири Америка ҳарбий кемаларининг Эрон ислом жумҳуриятининг йўловчи ташийдиган самолётига ҳужум қилинган кунга ишора қилиб шундай айтдики, АҚШнинг ушбу иши инсониятга қарши бўлиб, Америка яна бир бор инсоний тамойилларга амал қилмаслигини тасдиқлади.
1988 йил 3 июл куни Эроннинг йўловчи ташувчи самолёти Форс кўрфази сувлари устида парвоз қилаётган пайтида, Американинг Форс кўрфазидаги денгиз кучларига қарашли Винсенс ҳарбий кемаси томонидан ракета ҳужумига учрайди. Оқибатда эса, ушбу самолёт ичидаги 290 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларининг ҳаммаси шаҳид бўлишади.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон мудофаа вазири генерал Ҳусайн Деҳқон бугун душанба куни Эрон шимолий ғарбидаги Сардашт шаҳрида химиявий қуролларни тарқатишни тақиқлаш конвенциясининг йигирма йиллигига бағишлаган йиғилишда сўзга чиқиб шундай айтдики, Эрон душманлари ҳеч қандай ҳуқуқий ва халқаро протоколларга амал қилмайди ва саккиз йиллик Муқаддас мудофаа даврида Эрон 583 маротаба химиявий қуроллар ҳужумига учради ва бомбардимон қилинди.