Америка мудофаа вазирининг Эрон ҳақидаги аралашув баёноти иситмаси кўтарилган телба беморга ўхшайди
АҚШ мудофаа вазири Дейли Каллер ахборот сайти билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Эрон ва Америка ўртасида икки томонлама ижобий алоқалар ўрнатилиши учун Эрондаги тизим ўргариши керак
Эрон мудофаа вазирига кўра, Америка мудофаа вазирининг Эрон ҳақидаги аралашув баёноти иситмаси кўтарилган телба беморга ўхшайди.
Америка мудофаа вазири Жеймз Матиз Дейли Каллер ахборот сайти билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Эрон ва Америка ўртасида икки томонлама ижобий алоқалар ўрнатилиши учун Эрондаги тизим ўргариши керак.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон мудофаа вазири генерал Ҳусайн Деҳқон Америка мудофаа вазирининг баёнотини шармандалик ва барча халқаро ҳуқуқий нормаларга хилофдир деб атади. Унга кўра, АҚШ мудофаа вазири ва ҳукумати бошқа халқларнинг қиладиган ишларини тайинлаш ўрнига ўзларининг ички муаммоларини ҳал этишлари мақсадга мувофиқдир. Негаки, яқин келажакда Американинг ҳозирги давлати ва ушбу мамлакатнинг сиёсий тузуми узоққа бормасдан таназзулга учрайди.
Эрон Мудофаа вазирига кўра, такаббурларча ҳатти-ҳаракатлар, тажовузкорлик туйғуси, халқларнинг қудратини кўрмаганга олиш ва тарихий воқеаларга нисбатан беписандлик билан қарашлар, шу каби баёнотларнинг айтилишига олиб келади. Бу эса, Жеймз Матиз сингари шахсларни ақлдан оздиради.