Зариф: АҚШ Эрон ядровий келишуви бўйича позициясини қайта кўриб чиқиши керак
(last modified Fri, 14 Jul 2017 13:05:29 GMT )
июл 14, 2017 18:05 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ Эрон ядровий келишуви бўйича позициясини қайта кўриб чиқиши керак
    Зариф: АҚШ Эрон ядровий келишуви бўйича позициясини қайта кўриб чиқиши керак

Муҳаммад Жавод Зариф Нью Йоркга сафар қилган чоғида мухбирлар билан учрашганда АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон ядровий фаолияти бўйича қабул қилинган "Қўшма ҳаракатлар комлекс дастури"ни ижро этилишига нисбатан Эроннинг қатъий амал қилиши ҳақидаги қарорига муносабат билдирди

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Эрон ва олтилик давлатлари томонидан Эрон ядровий фаолияти ҳақида қабул қилган келишувларини халқаро битим дея атади ва шундай таъкидладики, Америка ҳам ушбу халқаро келишув хусусида ўз позициясини қайта кўриб чиқиши керак. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммад Жавод Зариф Нью Йоркга сафар қилган чоғида мухбирлар билан учрашганда АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон ядровий фаолияти бўйича қабул қилинган "Қўшма ҳаракатлар комлекс дастури"ни ижро этилишига нисбатан Эроннинг қатъий амал қилиши ҳақидаги қарорига муносабат билдириб шундай айтдики, Ядровий келишув ҳар томонлама ва халқаро битим ҳисобланади. 

Эрон ташқи ишлар вазирининг қўшимча қилишича, ушбу музокарада иштирок этувчи томонларнинг ҳаммаси ўз мажбуриятларига қатъий риоя қилишлари лозим. Лекин ҳозиргача шу нарса маълум бўлдики, АҚШ ўзининг номуносиб ва нотўғри ёндашувлари билан Эроннинг ушбу келишувдан манфаат кўрмаслиги учун замин яратди. 

 

Ёрлиқ