Қосемий: АҚШ жаҳонда терроризмни ҳимоя қилиши учун омма афкорини оғдирмоқда
(last modified Thu, 20 Jul 2017 12:48:47 GMT )
июл 20, 2017 17:48 Asia/Tashkent
  • Қосемий: АҚШ жаҳонда терроризмни ҳимоя қилиши учун омма афкорини оғдирмоқда
    Қосемий: АҚШ жаҳонда терроризмни ҳимоя қилиши учун омма афкорини оғдирмоқда

Америка ташқи ишлар вазирлигининг дунёдаги терроризм вазияти хусусидаги баёнотига муносабат билдириб шундай таъкидладики, ушбу ҳисобот гина адоватга йўғрилган сиёсатларнинг ошкора намоён бўлиши ва тажрибадан ўтган хато сиёсатлари учун кўзда тутилган ҳар қандай мавзулардан бир восита сифатида фойдаланишни англатади

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Американинг жаҳондаги терроризм ҳақида тақдим этган ҳисоботи, АҚШнинг террорчилик гуруҳларини ташкил этиш ва уларни ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашдаги роли ва аҳамияти халқаро майдонда омма афкорини ва халқаро ҳамжамиятнинг фикрини оғдириш учун қилаётган саъй-ҳаракатлари самарасиз ва натижасиз эканлигидан дарак беради. 

АҚШ ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни жаҳонда терроризм вазияти ҳақидаги ўзининг йиллик ҳисоботида яна бир бор Эронни терроризмни ҳимоя қилишда сохта айбловлар билан иддао қилди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун пайшанба куни Америка ташқи ишлар вазирлигининг дунёдаги терроризм вазияти хусусидаги баёнотига муносабат билдириб шундай таъкидладики, ушбу ҳисобот гина адоватга йўғрилган сиёсатларнинг ошкора намоён бўлиши ва тажрибадан ўтган хато сиёсатлари учун кўзда тутилган ҳар қандай мавзулардан бир восита сифатида фойдаланишни англатади. 

Баҳрам Қосемийнинг қўшимча қилишича, ушбу ҳисобот жаҳон халқларининг ва ҳамжамиятининг Эроннинг минтақадаги энг хатарли кўринишдаги терроризмга қарши курашдаги қатъиятлиги ва матонатини эътироф этишини кўрмаганга олиш бўлиб, ҳақиқатларни инкор этишда нореал усуллардан фойдаланиб Эронга қарши асоссиз айбловларни билдириш ҳисобланади. 

Ёрлиқ