Эронлик аёлнинг номи Гиннес китобига киритилди
(last modified Tue, 25 Jul 2017 12:58:08 GMT )
июл 25, 2017 17:58 Asia/Tashkent
  • Эронлик аёлнинг номи Гиннес китобига киритилди
    Эронлик аёлнинг номи Гиннес китобига киритилди

Эронда Гиннес рекордларини рўйхатга олиш бўйича масъул Руҳуллоҳ Зиёрий сешанба кунги чиқишида шундай айтдики, Илҳоми Содот Асғарий қўли боғланган ҳолатда уч соатдан кўпроқ вақт давомида Форс кўрфазида сузди ва ушбу йўналишда жаҳон рекордини ўрнатди

Эронлик Илҳоми Содот Асғарий қўли боғланган ҳолда озод сувларда сузиш бўйича рекорд ўрнатди. Шу билан, Эронлик биринчи аёлнинг исми Гиннес рекордлар китобида қайд этилди. Шунингдек, Гиннес китобида қайд этилган эронликларнинг сони беш нафарга етди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эронда Гиннес рекордларини рўйхатга олиш бўйича масъул Руҳуллоҳ Зиёрий сешанба кунги чиқишида шундай айтдики, Илҳоми Содот Асғарий қўли боғланган ҳолатда уч соатдан кўпроқ вақт давомида Форс кўрфазида сузди ва ушбу йўналишда жаҳон рекордини ўрнатди. 

Эронда Гиннес рекордини қайд этиш бўйича масъулнинг таъкидлашича, ушбу эронлик аёл, исломий кийим билан қўлини боғлаб, денгизда сузиш бўйича рекорд ўрнатган италиялик Поила Корзерийнинг ихтиёрида бўлган рекордни янгилади. 

Эронда Гиннес рекордларини рўйхатга олиш бўйича масъулнинг айтишича, яна уч нафар эронликнинг номи Гиннес китобларининг сайтида рўйхатга олинган. Аммо, ушбу ишнинг ортидан бўлмаганлари учун ҳанузгача ўз ҳужжатларини олишганича йўқ. Шулардан бири, эронлик таниқли футболист ва мураббий Алий Дойи бўлади. 

Ёрлиқ