Эрон Симурғ номли ракета-ташувчисини коинотга учирди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i21368-Эрон_Симурғ_номли_ракета_ташувчисини_коинотга_учирди
Имом Хумайний (ра) номидаги Эрон ислом жумҳуриятининг ушбу янги космодроми улкан мажмуани ташкил этади
(last modified 2018-08-22T17:51:30+00:00 )
июл 27, 2017 19:52 Asia/Tashkent
  • Эрон Симурғ номли ракета-ташувчисини коинотга учирди
    Эрон Симурғ номли ракета-ташувчисини коинотга учирди

Имом Хумайний (ра) номидаги Эрон ислом жумҳуриятининг ушбу янги космодроми улкан мажмуани ташкил этади

Эронда Имом Хумайний (ра) номидаги фазо миллий базасида Симурғ ракета ташувчиси муваффақиятли тарзда коинотга олиб чиқилиши билан ушбу космодром очилди. 

Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Имом Хумайний (ра) номидаги Эрон ислом жумҳуриятининг ушбу янги космодроми улкан мажмуани ташкил этади. Унда ракетани учириш, тайёргарлик кўриш ва назорат қилиш ҳамда бошқарув тизимларини мувофиқлаштириш имкониятлари мавжуд. 

Имом Хумайний (ра) номидаги коинот миллий базаси техник жиҳатдан халқаро стандартларга мувофиқ тарзда лойиҳалаштирилган ва барпо этилган.