Зариф: ислом дунёси учун энг асосий хавф- хатар сионистик режимидир
-
Зариф
Эрон ташқи ишлар вазири сионистик режимини ислом олами учун энг асосий таҳдид эканлигига ишора қилиб, Туркияда Қуддус ва Фаластин мавзусида Исломий ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда йиғилишини ўта муносиб ҳамда исломий мамлакатларнинг мувофиқлаштириши учун муҳим ҳатти ҳаракат деб баҳолади.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Қуддус ва Фаластин мавзусига бағишланган Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилишида қатнашиш учун Истанбулга борган Муҳаммад Жавод Зариф Истанбулда мухбирлар билан суҳбатда, сионистик режими босқинчиликка асосланган сиёсатлари давомида ишғол этилган Фаластин сарзамини ўзлигини ўзгартириш ва бу минтақаларни яҳудийлаштириш учун саъй ҳаракат қилаётганлигига ишора қилиб, деди: сионистик режими исломий мамлакатлар эътиборнри бошқа мавзулар ва зарур бўлмаган масалаларга қаратиш учун ушбу ёвуз сиёсатлар олиб бормоқда деб изоҳлаб ўтди.
Муҳаммад Жавод Зариф шунингдек, сионистик режимининг Фаластин халқига қарши жиноятлари ва босқинчилигини олдини олиш масаласи Эрон ислом жумҳуриятининг асл мақсадларидан эканлигига тўхталиб, минтақа ва исломий мамлакатлар сионистик режими сиёсатларидан ҳушёр бўлиб бу сохта ва босқинчи режим томонидан ислом оламини турли хавф- хатарларга юзмаюз этилишига йўл қўймасликлари керак деб аниқлик киритди.
Айтиш керакки бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида Қуддус ва Масжидулақсонинг сўнгги ўзгаришлари мавзусидаги Исломий ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари иштирокида фавқулодда йиғилиш иш бошлади.