Шамхоний: АҚШ Эронга зарар етказиш учун ядровий келишув доирасидан чиқиб кетмоқчи
(last modified Wed, 02 Aug 2017 13:02:12 GMT )
август 02, 2017 18:02 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: АҚШ Эронга зарар етказиш учун ядровий келишув доирасидан чиқиб кетмоқчи
    Шамхоний: АҚШ Эронга зарар етказиш учун ядровий келишув доирасидан чиқиб кетмоқчи

У Эрон ва олтилик давлатлари ўртасида қабул қилинган ядровий келишувнинг, АҚШ давлатининг Эрон халқига нисбатан душманлигининг пасайишида ҳеч қандай таъсири йўқлигига ишора қилиб ўтди

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибига кўра, Америка ташқи сиёсатининг асосий йўналиши Вашингтон давлатига қарши бўлган мамлакатларни таслим қилиш ва таҳқирлаш мақсадида уларга босим ўтказишни кўзда тутган. 

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний бугун чоршанба куни оммавий ахборот воситалари билан қилган суҳбатида Эрон ва олтилик давлатлари ўртасида қабул қилинган ядровий келишувнинг, АҚШ давлатининг Эрон халқига нисбатан душманлигининг пасайишида ҳеч қандай таъсири йўқлигига ишора қилиб шундай айтдики, Америка ўзига қарши бўлган мамлакатларни босим ўтказиш, бўйсиндириш ва таҳқирлаш йўлида ноқонуний ва шайтоний воситаларнинг барча усулларидан фойдаланади. 

Али Шамхонийга кўра, фақат миллий қудрат ва имкониятларга таянибгина АҚШнинг мустабид сиёсатларига қарши туриш мумкин. Америка Эронга зарар етказиш мақсадида ядровий келишувдан чиқишни кўзламоқда. Аммо Эрон Америкага бундай имкониятни осонликча тақдим этмайди. 

Али Шамхонийнинг таъкидлашича, Эрон билан яна бешта давлат ушбу ядровий битимга имзо қўйишган. Ҳозирда ушбу ядровий келишувга имзо қўйган мамлакатларнинг барчаси АҚШга қарши туришибди. Мазкур давлатлар ҳам Американинг ядровий битимни бузишда айблашмоқда.  

Ёрлиқ