Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний инаугурация маросимида қасамёд қабул қилди
(last modified Sat, 05 Aug 2017 14:03:39 GMT )
август 05, 2017 19:03 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний инаугурация маросимида қасамёд қабул қилди
    Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний инаугурация маросимида қасамёд қабул қилди

Эрон Ислом жумҳуриятининг 7-президенти Ҳасан Руҳоний, иккинчи муддатга сайлангани учун лавозимига кириши маросимида Ислом ва Эрон ислом жумҳуриятининг тизимини ҳамда конституциясини ҳимоя қилишига қасамёд қабул қилди

Бугун 5 август куни Теҳронда Эрон Ислом жумҳуриятининг 7-президенти Ҳасан Руҳоний, иккинчи муддатга сайлангани учун лавозимига кириши маросимида Ислом ва Эрон ислом жумҳуриятининг тизимини ҳамда конституциясини ҳимоя қилишига қасамёд қабул қилди. 

2017 йилнинг 19 май куни Эрон ислом жумҳуриятининг 12 давлати учун бўлиб ўтган президент сайловида Ҳасан Руҳоний 23 миллиондан кўпроқ овоз олиб сайловнинг ғолибига айланди. Ҳасан Руҳоний бугун шанба куни Эрон парламентида инаугурация маросимида Қуръони Карим олдида туриб ҳамда Суд ҳокимияти раиси Оятуллоҳ Содеқий Омелий Лорижоний, ва парламент намояндари, Эрон конституциясининг кузатув кенгаши аъзолари, хорижлик ва маҳаллий меҳмонлар ҳурузида қасамёд қилди. 

Ҳасан Руҳоний ўз қасамиёдида, исломий жумҳурият тизимини ва конституцияни ҳамда расмий мазҳабнинг қўриқчиси эканлигини айтди ва ўзининг бор куч имкониятини, ўзидаги бор салоҳиятини ва истеъдодини ўз зиммасига олган масъулиятларга сарфлашини ҳамда ўзини халқ ва ватан хизматига бағишлашини шунингдек, юртнинг юксалиши, дин ва ахлоқнинг ижобий тараққий этиши, адолат ва ҳақиқатнинг ўрнатилиши, ўзбошимчалик ва яккаҳокимликка йўл қўймаслик, инсон эркинлиги ва ҳурматини сақлаш ҳамда халқ манфатини кўзлаган конституцияни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишини таъкидлади. 

Ҳасан Руҳоний ўз қасамиёдини тугатганидан сўнг, Суд ҳокимияти раиси ва Эрон конституциясининг кузатув кенгаши аъзолари олдида ушбу қасамёд матнини имзолади. Шундан сўнг, Қасамёд матнини Эрон конституциясининг кузатув кенгаши бош котиби Оятуллоҳ Аҳмад Жаннатийга тақдим этди.     

Ҳасан Руҳонийнинг инаугурация маросимида иштирок этиш учун 100 дан ортиқ давлатдан фахрий меҳмонлар, делегациялар ва юқори мартабали расмийлар ташриф буюришди.

 

Ёрлиқ