Руҳоний: Баржом дастури Эрон ва Европа ўртасида иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга замин яратди
-
Руҳоний
Эрон ислом жумҳурияти президенти Баржом дастурини ижро этила бошланганидан сўнг, Эрон ва Европа мамлакатлари жумладан Испания мамлакати ўртасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун муносиброқ шароит вужудга келди деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон шаҳрида Испания Сенати олий мажлиси раиси Пио Гарсиа-Эскудерони қабул қилганида Теҳрон ва Мадрид ўртасидаги тарихий алоқаларга тўхталиб, Европа Иттифоқи Баржом дастурини ижро этилиши учун таъсирчан ролга эгадир ва ҳозиргача ҳам АҚШ давлатини барча мухолифатлари билан бу масалада муносиб позиция тутмоқда деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний Баржом дастурини барча томонлар манфаатига эканлигига ишора қилар экан, Баржом дастури дўст мамлакатлар билан Эрон алоқаларини ривожлантириш учун муносиб шароит яратди. Эрон ва Исапния ҳам иккита дўст мамлакатлар сифатида ушбу дастурдан ўз халқларининг манфаатига фойдаланишлари керак аниқлик кириттди.
Испания Сенати Олий мажлисининг раиси Пио Гарсиа-Эскудеро ҳам бу учрашувда Испания ва Европа Иттифоқи Эрон билан ўзаро ҳамкорликларини ривожлантиришни қўллаб қувватлаб, бу ҳамкорликларни минтақа манфаатида эканлигини таъкидлашмоқда деб айтди.