Қосимий: халқаро ҳамжамият АҚШнинг ёлғончилигини ҳеч ҳам ёқтирмайди
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баржом дастурини халқаро бир келишув эканлигини таъкидлаб, АҚШ бу заминда ваъдабозлик қилганида халқаро ҳамжамият бу мавзуга албатта аксиаламал кўрсатади деб айтди.
Кеча Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий Эроннинг "Хабар" каналига берган интервьюсида, Теҳрон давлатини Баржом дастури меъёрларига риоя қилиши ва Европа давлатларини ҳам бу масаладан яққол огоҳ бўлишганига тўхталиб, бугунги кунда Европа янги сиёсатлар пайидадир. АҚШнинг ўзбошимчалик сиёсатларида мантиқ йўқлиги барчага маълум. Европа давлатлари Эрон ядровий музокараларини биринчи бўлиб ташкил қилишганига эътибор бериб, бу келишувни яхши ният ва жиддийлик билан давом этишига қизиқиш билдираётгани назарга ташланмоқда.
Қосимий шунингдек Европа давлатлари ошкора тарзда ваъдабозлик қилаётган АҚШдан узоқлашишга ҳаракат қилишмоқда деб қўшимча қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи АҚШнинг Эронга қарши сўнги позициясига ишора қилар экан, Эрон ислом жумҳурияти ақл -заковат билан АҚШнинг барча ҳатти ҳаракатларини кузатиб бормоқда. Эрон давлати Дональд Трампни Эрон харажатлари билан Баржом дастурини оёқ ости этишига ҳеч қачон ижозат бермайди деб аниқлик киритди.
Қосимий ўз сўзларида Эрон президентининг инаугурация маросимида 100- дан ортиқ мамлакатлар вакилларини қатнашганига тўхталиб, бу маросимда ўнлаб мамлакатларнинг юқори мартабали масъулларини иштирок этгани Эрондан қўрқитиш сиёсатларни мағлуб бўлгани ва Эрон душманларининг кундалик ишларига айланган Эронга қарши ҳатти -ҳаракатларнинг барчасини натижасиз қолишидан далолат бермоқда деб таъкидлади.