Шамхоний Афғонистондаги террорчилик ҳодисасини кескин қоралади
(last modified Wed, 09 Aug 2017 12:57:43 GMT )
август 09, 2017 17:57 Asia/Tashkent
  • Шамхоний Афғонистондаги террорчилик ҳодисасини кескин қоралади
    Шамхоний Афғонистондаги террорчилик ҳодисасини кескин қоралади

Афғонистоннинг Сарпул вилоятидаги Мирзоавланк минтақаси бир неча кун олдин террорчи гуруҳлар томонидан босиб олиниши натижасида ушбу минтақанинг 50дан ортиқ аҳолиси ўлдирилди  

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби ўзининг Афғонистонлик ҳамкасбига мурожаат йўллаб, Мирзоавланк минтақасида бегуноҳ халқа қарата амалга оширилган террорчилик ҳужумини қоралади ва Афғонистон давлати ҳамда халқига ҳамдардлик билдирди ва ушбу ноинсоний жиноят қурбонларининг оила аъзоларига ва яқинларига таъзия изҳор этди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибиятига таяниб хабар қилишича, Али Шамхоний ушбу мурожаатида шундай айтганки шубҳасизки, такфирчи ғояларга қарашли бўлган экстремистик гуруҳлар томонидан содир этилган ушбу мудҳиш ҳодисаларнинг поёнига етиши қўшни мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик қилиш ва терроризмга қарши ҳақиқий кураш олиб боришда жиддий ирода ва азму қарор билан амалга ошади. 

Афғонистоннинг Сарпул вилоятидаги Мирзоавланк минтақаси бир неча кун олдин террорчи гуруҳлар томонидан босиб олиниши натижасида ушбу минтақанинг 50дан ортиқ аҳолиси ўлдирилди.  

Ёрлиқ