Эрон парламенти минтақада АҚШнинг террористик ҳатти -ҳаракатларига қарши кураш лойиҳасини тасдиқлади
(last modified Sun, 13 Aug 2017 11:45:29 GMT )
август 13, 2017 16:45 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти
    Эрон парламенти

Бугун Эрон ислом жумҳурияти парламентининг намояндалари минтақада АҚШ давлатининг террорчилик ҳаракатлари ва можаро келтириб чиқаришга асосланган сиёсатларига қарши кураш лойиҳасининг умумий моҳиятига ўз розилиги эълон қилди.

Эрон парламенти  милий хавфсизлик  ва ташқи сиёсат бўйича  комисссияси нотиғи Ҳусейн Нақавий Ҳусейний  АҚШга зид ушбу лойиҳа борасида мазкур комиссия ҳисоботини ўқиб берар экан,  минтақада АҚШнинг террорчилик ҳаракатлари ва можаро келтириб чиқаришга қаратилган сиёсатларига қарши кураш лойиҳасида Баржом  дастурининг ччорчубаси ва маеъёрлари ҳам инобатга олиниб риоя этилган. Шунингдек ушбу лойиҳада таклиф этилган мавзулар Баржом дастурига мутлақо зид эмас деб таъкидлади.

 Эрон ташқи ишлар вазирининг муовини ва Баржом дастурини ижро этилишини сўраб сураштириш ва назорат қилишга оид эронлик гуруҳнинг раиси Аббос Ироқчи  ҳам  бу лойиҳа  АҚШ конгресининг лойиҳасига қарши кураш олиб бориш учун Баржом дастурини ижро этилишини назорат қилувчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган  чора -тадбирларнинг фақат бир қисмидир деб изоҳлади.

Ироқчи  шунингдек  АҚШга қарши кураш олиб бориш учун Эрон фақат Баржом дастури доирасида амал қилгани йўқ, балки  АҚШга қарши кураш ва бу мамлакат қаршисида позиция тутиш учун турли абзаллар ва имкониятларга ҳам эга  деб қўшимча қилди.

 Минтақа ҳудудларида АҚШнинг террорчилик ҳатти-ҳаракатлари ва можаро келтириб чиқаришга асосланган сиёсатларига қарши кураш олиб бориш лойиҳаси  9 қисматда яъни  умумий моҳияти, стратегияни таийнлаш, махсус тарифалар, АҚШни терроризмни ҳимоя қилиши, АҚШ томонидан инсон ҳуқуқларини оёқ ости этилиши, бундан ташқраи АҚШ ҳати ҳааркталари қаршисида позиция тутиш, АҚШнинг Эронга нисбттан қўллаган иқтисодий санкцияларига қарши кураш олиб бориб, эронлик фуқаролар ҳақ -ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби мавзуларни ўз ичида жой берган.

15 чи июнь куни АҚШ сенати  Теҳронга қарши душманона сиёсатлари давомида  ўз иддаоси ва таъбири билан " Эроннинг минтақада нотинчликлар келтириб чиқарувчи ҳатти ҳаракатларига қарши кураш -2017"  унвон остида Эронга нисбатанр мукаммал бир санкциялар лойиҳасини ратификация қилганди.