Шамхоний: Муқовамат ҳаракатининг охирги ғалабаси ИШИД террорчилик гуруҳининг йўқ бўлишига башоратдир
(last modified Wed, 16 Aug 2017 13:12:44 GMT )
август 16, 2017 18:12 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Муқовамат ҳаракатининг охирги ғалабаси ИШИД террорчилик гуруҳининг йўқ бўлишига башоратдир
    Шамхоний: Муқовамат ҳаракатининг охирги ғалабаси ИШИД террорчилик гуруҳининг йўқ бўлишига башоратдир

Сионистик режим армияси ва Ливан ҳизбуллоҳи ўртасидаги 33 кунлик жанг 2006 йилнинг июл ойида бошланиб шу йилнинг 14 август кунида Ливан ҳизбуллоҳининг ғалабаси билан якунланди

Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлик олий кенгаши бош котиби Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг ҳамжиҳатлик ва бирдамлик ролини таъкидлаб, муқовамат ҳаракатининг охирги ғалабасини ИШИД террорчилик гуруҳининг нес-нобуд бўлишига башорат дея атади.

Али Шамхоний сешанба куни ал-Уҳд ахборот сайти билан ўтказган суҳбатида Ливаннинг Исроил режими билан бўлиб ўтган 33 кунлик жангдаги ғалабасига 11 йил бўлганлиги муносабати билан Ливан ҳизбуллоҳи ва халқини ҳамда давлатни табриклаб шундай айтдики, исломий муқовамат 2006 йилда ўзининг шаҳид бўлишни истайдиган жангчиларининг шижоатига ва иймонига таяниб, мағлубиятга учрамайдиган Сионистик режим армияси ҳақидаги афсонани масхара қилди ҳамда ислом уммати ҳар қачон истаса ва кучли иродаси бўлса, иймон ва жиҳодни қурол қилиб олиб дунёнинг энг қудратли армиясини ҳам ер билан яксон қилишга қодир бўлишини исботлади. 

Сионистик режим армияси ва Ливан ҳизбуллоҳи ўртасидаги 33 кунлик жанг 2006 йилнинг июл ойида бошланиб шу йилнинг 14 август кунида Ливан ҳизбуллоҳининг ғалабаси билан якунланди. Сионистик режим катта талофат ва йирик миқдордаги зарар билан ушбу урушдан орқага чекинди.    

Ёрлиқ