Генерал Боқирий Ироқнинг Курдистон минтақасида ўтказиладиган референдум тўғрисида огоҳлантирди
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий Ироқнинг Курдистон минтақасида референдум ўтказилишининг салбий оқибатилари тўғрисида огоҳлантирди.
Айтиш керакки ўтган 7 июнда Ироқнинг Курдистон минтақаси раиси Масъуд Боризоний иштирокида ўтказилган йиғилишда бу минтақанинг айрим сиёсий партиялари жорий йилнинг 25 сентябрида референдум ўтказиш орқали Курдистон минтақасини расман Ироқ ҳудудидан ажратишни олқишлашди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча генерал Муҳаммад Боқирий Анқарада Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашганида Ироқнинг Курдистон минтақасида референдумни ўтказилиши бу мамлакатда янги тўқнашувлар ва кескинликларга асос солади деб айтди.
У шунингдек деди: Теҳрон ва Анқара давлатлари Ироқнинг Курдисттон минтақасида референдум ўтказилишига нисбатан муштарак қараш ва позицияга эгалар, чунки бу референдумнинг салбий оқибатлари қўшний мамлакатлар жумладан Эрон ва Туркияга ҳам етади деб таъъкидлади.
Эрон ислом жумурияти қуролли кучлари бош штаби раиси кеча Анқара шаҳридаги Туркия президентлик саройида бўлиб Ражаб Тойиб Эрдўған билан мулоқот қилди.