Эрон парламенти президент томонидан таклиф этилган 16 вазир номини тасдиқлади
(last modified Sun, 20 Aug 2017 12:00:41 GMT )
август 20, 2017 17:00 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти
    Эрон парламенти

Эрон парламенти мамлакат президенти томонидан илгари сурилган 17 вазирдан 16 тасини қўллаб қувватлаб, овоз берди.

Эрон парламенти вакилларининг аксарият овозлари томонидан тасдиқланган вазирлар қуйидагилардан иборат.

Овоз бериш натижалари:

1.Аббос Охундий-188 та овоз билан Эроннинг йўл ва шаҳарсозлик вазири,

2.Масъуд Султонийфар-жами 225 овоз тўплаб, -Ёшлар ва спорт вазири,

3.Абдулризо Раҳмоний Фазлий-250 овоз билан-Эрон ички ишлар вазири.

4.Муҳаммаджавод Зариф- 236 овоз олиб, -ташқи ишлар вазири,

5.Бежан Номдор Зангана-230 овоз билан Эроннинг нефт вазири,

6.Алиризо Овоий-244 овоз тўплаб, адлия вазири,

7.Масъуд Карбосиён- 240 та овоз билан иқтисод ва молия вазири,

8. Муҳаммад Шариъатмадорий- 241 овоз билан саноат, маъдан ва тижорат вазири,

9. Сайид Аббос  Солеҳий-242 овоз билан Маданият ва исломий ривожланиш вазири

9. 252 овоз олган Сайид Маҳмуд Алавий- хавфсизлик вазири,

 10. Али Рабеъий- 191 овоз тўплаб кооперация, меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири

 11. Генерал Амир Ҳотамий- 261 овоз билан Эрон мудофаа вазири,

12. Маҳмуд Ҳужжатий 164 овоз билан қишлоқ хўжалиги вазири,

13. 152 овоз олган Муҳаммад Жавод Озарий Жаҳрамий Эроннинг алоқа ва коммуникация вазири,

14. 253 овоз касб этган Сайид Ҳасан Қозийзода Ҳошимий Эроннинг соғлиқни қсақлаш вазири

15. Муҳаммад Батҳоий -238 овоз билан маориф вазири этиб тайинланди.

Аммо Ҳабибуллоҳ Бетараф 133  тарафдор, 132 қарши ва 17 бетараф шунингдек бекор этилган 6 овоз билан  Эроннинг  энергетика вазири лавозимига эриша олмади.