Дунёнинг 134 мамлакати Эрон ядровий келишувини ҳимоя қилиб чиқишди
(last modified Sat, 23 Sep 2017 12:36:36 GMT )
сентябр 23, 2017 17:36 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг 134 мамлакати Эрон ядровий келишувини ҳимоя қилиб чиқишди
    Дунёнинг 134 мамлакати Эрон ядровий келишувини ҳимоя қилиб чиқишди

77 гуруҳининг аъзолари жума кунги баёнотларида Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувни ҳимоя қилишларини таъкидлашди.

Халқаро 77 гуруҳининг аъзолари жума кунги баёнотларида Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувни ҳимоя қилишларини ва Эрон ислом жумҳуриятига қарши бир томонлама киритилган санкцияларнинг бекор қилинишини  таъкидлашди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, 77 гуруҳи ташқи ишлар вазирларининг якуний баёнотлари, Нью-Йоркда Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг сессияси доирасида ушбу гуруҳга аъзо мамлакатларининг умумий йиғилишида қабул қилинди. 

77 гуруҳга аъзо бўлган 134 та мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари ушбу баёнотда Эрон ядровий келишувини жаҳондаги муҳим масалаларни ҳал этишда, конструктив ва ҳақиқий намуна ҳамда муваффақиятли дея аташди. 

Шунингдек, 77 гуруҳига аъзо давлатлар вазирлари Эрон ислом жумҳуриятига қарши бир томонлама иқтисодий санкцияларни жорий этилишига қарши эканликларини маълум қилишди ва мавжуд санкцияларни зудлик билан бекор қилинишини талаб этишди. 77 гуруҳи ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши кеча жума куни Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котиби ва Бош ассамблея раисининг иштироки билан ўтказилди.     

Ёрлиқ