Россия ва Эрон президентлари телефон орқали мулоқот қилишди
-
Россия ва Эрон президентлари телефон орқали мулоқот қилишди
Эндиликда дунёнинг нигоҳи Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилаётган Сурия тинчлиги бўйича музокараларга қаратилган бўлиб, Эрон ва Россия ҳам Сурия юзасидан конструктив ҳамкорликларни амалга оширишда ҳамфикр ва ҳамжиҳатдир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Россия федерацияси президенти билан телефон орқали ўтказган мулоқотида Теҳрон ва Москва ўртасидаги алоқаларнинг янада кенгайиб бораётганини юқори баҳолади ҳамда икки мамлакат муносабатлари истиқболли лойиҳаларнинг тўғриликча ижро этилиши билан олдингидан кўра янада мустаҳкамланади деб таъкидлади.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун душанба куни Россия президенти Владимир Путин билан олиб борган телефон суҳбатида Эрон ва Россиянинг Сурия мавзуси бўйича ва Остона учрашувларига ишора қилиб шундай айтдики, эндиликда дунёнинг нигоҳи Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилаётган Сурия тинчлиги бўйича музокараларга қаратилган бўлиб, Эрон ва Россия ҳам Сурия юзасидан конструктив ҳамкорликларни амалга оширишда ҳамфикр ва ҳамжиҳатдир.
Эрон президентининг минтақада мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш аҳамиятини таъкидлаб, чераларнинг ўзгармаслигини ва Ироқдаги жорий вазиятга ҳам алоҳида урғу бериб ўтди. Унга кўра, минтақа хавфсизлиги, Ироқ миллий бирлиги ва суверенитетининг сақлаб қолинишини, Эрон учун муҳим аҳамият касб этади ва минтақадаги юртларнинг ҳам ушбу мавзу юзасидан фикр ва қарашлари ҳамда ёндашувлари бир хил эканлиги ҳам ўз тасдиғини топмоқда.