Генерал Боқерий: Теҳрон ва Анқара Курдистон референдумига нисбатан тутган позицияси бир хилда
Туркия ва Эрон Ироқнинг бирлиги ва яхлитлигини сақлаб қолишда ҳамда Ироқнинг Курдистон минтақасида бўлиб ўтган референдумни қабул қилмаслиги юзасидан якдил фикрда ва ушбу ёндашувда қатъийдир.
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг таъкидлашича, Теҳрон ва Анқара Курдистон минтақасининг Ироқдан ажралиб чиқиш бўйича ўтказган референдумига нисбатан тутган позицияси бир хилда ва муштаракдир.
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқерий душанба куни Теҳронда Туркия армиясининг бирлашган штаб бошлиғи генерал Хулусий Акар билан учрашганидан кейин, мухбирлар олдидаги чиқишида шундай айтдики, Теҳрон ва Анқара Ироқнинг бирлиги ва яхлитлигини сақлаб қолишда ҳамда Ироқнинг Курдистон минтақасида бўлиб ўтган референдумни қабул қилмаслиги юзасидан якдил фикрда ва ушбу ёндашувда қатъийдир.
Генерал Боқерий ушбу учрашувда Ироқ қуролли кучлари ва Сурия армияси ҳамда иттифоқчиларининг такфирчи террорчилар билан урушдаги жанг майдонида қўлга киритаётган муваффақиятларига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, минтақада ва муштарак чегараларда террорчилар билан курашда муносиб ва тегишлича қарор ва чоралар қабул қилинган.