Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари учрашдилар
Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви жараёнида икки мамлакат ўртасида нефт ва газ соҳасидаги ҳамкорликлар, терроризм ва экстремизмга қарши кураш, шунингдек икки мамлакат ўртасида тўғридан тўғри парвозларни амалга ошириш мавзулари юзасидан фикр алмашдилар.
Эроннинг хорижий эшиттиришлар бўлимига кўра, расмий ташриф билан Теҳронга сафар қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан учрашиб мулоқот қилди.
Учрашувда Эрон ташқи ишлар вазири икки мамлакат ўртасидаги тарихий алоқалар ва ҳамкорликларга ишора қилар экан, турли соҳа ва заминларда ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидлади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳам Эронга қилган сафаридан хурсандлик изҳор этиб, бу сафарда уни Ўзбекистон нефт ва газ вазири, ҳамда Афғонистон ишларидаги бу мамлакат президентининг махсус вакили ҳамкорлик қилаётганлигини маълум қилди.
Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда томонлар нефт ва газ, туризм, консуллик ишларини осонлаштириш, муҳандислик ва технологик алоқаларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, учтомонлама ва тўрттомонлама транзит масалалари шунингдек терроризм ва эктстремизга қарши курашда ҳамкорликларни янада кучайтиришни эълон қилиб, муштарак иқтисодий комиссиясини ўтказилиши, билвосита икки мамлакат ўртасида авиарейсларни йўлга қўйилиши борасида ҳам музокара ўтказдилар.
Минтақадаги нотинчликлар хусусан Афғонистон, Ироқ ва Сурия бўҳронлари ва ўзгаришлари Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари мулоқотида кўриб чиқилган бошқа муҳим мавзулардан эди.
Муҳаммаджавод Зариф ва Абдулазиз Комилов учрашувдан кейин икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликлар дастурини имзоладилар.