Генерал Боқирий Сурия президенти Башор Асад билан учрашди
Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси Муҳаммад Боқирий Дамашқ шаҳрида Сурия президенти Башор Асад билан учрашганида бу мамлакатдаги ўзгаришлар борасида суҳбатлашди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий Сурия президенти Башор Асадни бу мамлакат армиясининг сўнги ғалабалари ва мувафаққиятлари билан табриклади.
Генерал Боқирий бу учрашувда зудлик билан Сурия ҳудудларида терроризмни таг- тубидан йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Эрон қуроли кучлари бош штаби раиси шунингдек Эрон ислом жумҳурияти Сурия давлати ва халқини ҳимоя қилишни давом эттиради деб айтди.
Сурия президенти Башор Асад бу учрашувда терроризмга қарши кураш жараёнида Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари, Эрон халқи ва давлатини Сурия давлати ва халқини ҳимоя этганлигига миннатдорчилик билдирди.