Эрон Олий бош қўмондони: Эроннинг мудофаа қудрати музокара қилинмайди
(last modified Wed, 25 Oct 2017 12:31:56 GMT )
октябр 25, 2017 17:31 Asia/Tashkent
  • Эрон Олий бош қўмондони: Эроннинг мудофаа қудрати музокара қилинмайди
    Эрон Олий бош қўмондони: Эроннинг мудофаа қудрати музокара қилинмайди

Эроннинг мудофаа қудрати ва имкониятлари музокара қилинмайди ва Эрон миллий иқтидорини таъминлайдиган ҳамда қўллаб-қувватлайдиган мудофаа воситалари хусусида ҳеч қандай муомала қилинишига йўл қўйилмайди. 

Эрон ислом жумҳуриятининг Олий бош қўмондони шундай таъкидладиларки, Эроннинг мудофаа қудрати ва имкониятлари музокара қилинмайди ва Эрон миллий иқтидорини таъминлайдиган ҳамда қўллаб-қувватлайдиган мудофаа воситалари хусусида ҳеч қандай муомала қилинишига йўл қўйилмайди. 

Эрон ислом жумҳурияти Олий бош қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни Имом Али (а) номидаги армия офицерларини тайёрлаш Университетида таҳсил олган битирувчи талабларнинг аттестация олиш маросимидаги нутқида шундай айтдиларки, Исломий тизим душманлари Эрон миллий иқтидорининг унсурларини ўзларини безовта қиладиган омил деб билишади.

Шунинг учун Исломий жумҳуриятнинг минтақадаги халқлар орасида ва минтақадан ташқарида иқтидорининг янада кучайиб боришига қаршилик кўрсатишади. Негаки, ушбу иқтидор исломий тизим стратегиясини мустаҳкамлайди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари мустабид тузумларнинг Эроннинг мудофаа қудратига қаршилик кўзрсатишларини ушбу доирада муҳокама этдилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, ушбу қарама-қаршилик билан курашнинг йўли шундаки, уларнинг истакларига қарши улароқ, миллий иқтидор воситаларига таяниб қатъиятлик кўрсатиш керак. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари қуролли кучларнинг энг муҳим вазифаларини ва масъулиятларини юрт тинчлигини ва хавфсизлигини таъминлаш деб атадилар ҳамда шундай таъкидладиларки, турли соҳаларда тараққий этиш жумладан илмий ва саноат ҳамда иқтисодий соҳаларда юксалиш тинчлик ва осойишталикка боғлиқдир. 

Ёрлиқ