Қосимий: Осима Жаҳонгирнинг ҳисоботлари сиёсий мотивга эга бўлиб ғаразли ва ноқонунийдир
-
Қосимий
Кеча Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Эрон ишларидаги БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгаши намояндасининг янги ҳисоботини ғаразли ва ноқонуний деб баҳолади.
Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра, Баҳром Қосимий ўз сўзларида Эрон ислом жумҳурияти БМТнинг ушбу вакили томонидан инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳамжамият тўғирисида тайёрлаган ҳисоботларига нисбатан принсипиал позицияга эга бўлганинини таъкидлаб, БМТнинг ушбу вакили Эрон ислом жумҳуриятидаги инсон ҳуқуқлари борасида ғаразли ва сиёсий мотивдаги ҳисоботлар тайёрламоқда деб қўшимча қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи ўз сўзларида айрим мклмткалар томонидан бутунлай адолатсизларча, ғаразли ҳамда иккистандартли ҳатти-ҳаракатларни олиб борилиши халқаро миқёсида инсон ҳуқуқлари мавқеияти ва обру- эътиборини заифлашишдан бошқа натижа келтирмайди ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишини иддао қиладиган айрим мамлакатлар ва уларнинг ҳомийлари обру эътиборини йўқотиши ва расво бўлишига сабаб бўлади деб қўшимча қилди.
Эрондаги инсон ҳуқуқлари ишларини ўрганиб чиқиш масалаларидаги БМТнинг махсус вакили Осима Жаҳогнгир жорий йилнинг биринчи яримида тайёрланган ҳисоботида гиёҳванд моддалар савдоси ва контрабандаси билан машғул бўлган шахсларни ўлим жазосига ҳукм этилиши ва уларга нисбаттан исломий қонунларни ижро этилишини танқид қилиб, Эронда инсон ҳуқуқлари бузилмоқда деган иддаоларини такрорлади.