Эроннинг ҳарбий марказларини текшириб чиқиш мавзуси абадий қайта кўриб чиқилмайди
(last modified Sat, 28 Oct 2017 13:57:28 GMT )
октябр 28, 2017 18:57 Asia/Tashkent
  • Эроннинг ҳарбий марказларини текшириб чиқиш мавзуси абадий қайта кўриб чиқилмайди
    Эроннинг ҳарбий марказларини текшириб чиқиш мавзуси абадий қайта кўриб чиқилмайди

Эрон атом энергияси ташкилотининг матбуот котибига кўра, ядровий фаолиятлар амалга оширилмайдиган жойга кирилмайди. Чунки ушбу ҳарбий зоналарга кириш учун бирон бир далил мавжуд эмас. 

Эрон атом энергетикаси агентлиги ташкилотининг матбуот котибига кўра, Эроннинг ҳарбий марказларини текшириб чиқиш мавзуси абадий қайта кўриб чиқилмайди ва ушбу масала Атом энергетикаси халқаро агентлиги кузатув кенгашларининг қарори билан муҳрланган. 

Беҳруз Камовандий шанба куни Эрон телерадиокомпанияси билан ўтказган суҳбатида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош мудири Юкио Амано АҚШнинг Эрон ҳарбий базаларини текшириб чиқиш ҳақидаги ноқонуний талабларини қондириш учун шароит яратиб берадими деган саволга жавобан шундай айтдики, Ройтерз ахборот агентлиги бу ҳақда хабар бериб ўтган ва Юкио Аманонинг позицияси асло бундай эмас эди. Негаки, у Эроннинг ҳарбий марказларини кўриб чиқиш номли мавзу ядровий келишувда қайд этилмаган деб эълон қилган. 

Эрон атом энергияси ташкилотининг матбуот котибига кўра, ядровий фаолиятлар амалга оширилмайдиган жойга кирилмайди. Чунки ушбу ҳарбий зоналарга кириш учун бирон бир далил мавжуд эмас. 

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош мудири шанба куни кечаси Теҳронга келиши кутилмоқда ва эртага якшанба куни Эрон атом энергетикаси ташкилоти раиси билан ва бошқа айрим расмийлар билан ҳам учрашиб суҳбат ўтказилиши кузда тутилган.     

Ёрлиқ