200 мингга яқин хорижий зиёратчилар Эрон ҳудудлари орқали Карбало томон йўл олишди
-
Эрон ҳудудлари орқали Карбало
Эрон ислом жумҳуриятининг ҳуқуқ-тартибот кучлари қўмондони икки ҳафтадан бери 200 мингга яқин хорижий зиёратчиларни Эрнда белгиланган чегара постлардан ўтиб Ироққа йўл олганини эълон қилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун генерал Ҳусейн Аштарий Эрон ғарбидаги Меҳрон чегара постида очилган " Арбаъийн" маросимининг махсус штаби аъзолари билан учрашувида ҳозиргача Ироққа бораётган зиёратчилар учун ҳеч қандай муаммо ва қийнчиликларнинг мавжуд эмаслиги ҳамда муқаддас маконларга зиёратчиларни сафарбар этиш жараёнининг давом этаётганини маълум қилди.
Генерал Аштарий ўз сўзларида ҳозиргача 1 миллион 800 минг нафар Ироққа борганларини тасидқлади.
Айтиш керакки пайшанба куни ҳижрий-қамарий 1439 чи йил ё ки 2017 чи милодий йилнинг 9 ноябр куни шаҳидлар сарвари ҳазрат Або Абдуллоҳил Ҳусейн (а) нинг Арбаъийн яъни шаҳид бўлганинингн кирқинчи куни йиллигига тўғри келади.
Ҳар йили юз минглаб эронлик ва бошқа мамлакатларнинг зиёратчилари Арбаъийн Ҳусейний азо маросимида қтанашиш учун Карбалои муаллога борадилар.