ноябр 18, 2017 18:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Эрондан нефт харид қилиш учун қизиқиш билдирияпти
    Ўзбекистон Эрондан нефт харид қилиш учун қизиқиш билдирияпти

Бижан Занганега кўра, нефт харид қилиш мавзуси икки юрт ўртасида ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун муҳим қадам ҳисобланади ҳамда Эрон ислом жумҳурияти Ўзбекистон билан алоқаларни кенгайтиришни истайди.  

Эрон нефт вазири Ўзбекистоннинг Эрон ислом жумҳуриятидан нефт харид қилиш учун қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берди. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бижан Зангане Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Алишер Султонов билан Теҳронда учрашганидан сўнг шундай айтдики, Тошкент Эрон ислом жумҳуриятидан нефт сотиб олиш учун қизиқиш билдиришидан ташқари, Эрон нефт саноатида ва нефт-кимё соҳасида сармоя киритишни ҳам истамоқда. 

Ёрлиқ