Инқилоб Раҳбари: Эрон давлати зўравон қудратларга қарши кураш жараёнига ёрдам беришга тайёрдир
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон ислом жумҳурияти мусулмонлар ўртасида низо ва фитна солишга қаратилган АҚШ ва сионистик режими қаршисида тура олиб, Парвардигори маннон лутф-иноятлари билан бу қарши кураш жараёнида ғалаба қозонади деб таъкидладилар.
Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари " Аҳл байт (а) муҳаббати ва такфирийлар масаласи" мавзусидаги Халқаро йиғилиш қатнашувчилари билан учрашганида Ироқ ва Сури ҳудудларида ИШИД террорчи гуруҳининг тажовузкорликлари якунланган бўлсада аммо душманларнинг макр- ҳийласидан ғафлатда қолмаслик зарур чунки АҚШ, сионистик режими ва уларнинг иттифоқчилари ҳалиям ислом динига қарши душманона сиёсатларидан воз кечишгани йўқ. Улар пайт пойлаб минтақада ИШИДга ўхшаган гуруҳларни ташкил қилиб ўз манфаатлари йўлга фойдаланиш каби ёвуз фикридан қайтгмаганлар деб айтдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари дедилар: бугунги кунда ислом дунёси куфр ва зўравон қудратлар қаршисида тура олиши мумкин. Исломий шариатни амалга ошириш ва ижро этиш пайида бўлган Эрон ислом жумҳурияти душманлар устидан қўлга киритилган ва киритиладиган барча ғалабаларнинг энг асосий ва муҳим омили бўлишига ишончим комил деб қўшимча қилдилар.
Ул ҳазрат исломий тузумга қарши АҚШ ва сионистик режимнинг 40 йил давомидаги душманона сиёсатлари, фитналари ва босимларига тўхталиб, ушбу босимлар билан бир пайтда Эрон ислом жумҳуриятини куфр ва зўравон қудратларга қарши кураш йўлида лозим бўлган тақдирда ёрдам бера олиши шунингдек бу масалада ҳеч кимнинг фикри ва нуқтаи назарига таважжуҳ қилмаслигини ошкора тарзда эълон қиламиз деб айтдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Фаластин масаласини ислом оламининг биринчи ва энг муҳим мавзуси эканлигига ишора қилиб қуйидагича буюрдилар: ислом душманлари устидан ғалабаларнинг калиди ҳам Фаластин масаласидир, чунки куфр, зўравонлик ва сионизм гуруҳлари Фаластин ислом мамлакатини босиб олиши билан бу сарзаминни минтақа мамлакатлари хавфсизлигига халал етказиз учун ўз базасига айлантиришган. Исроил дек саратон безига қарши курашни давом эттириш даркор.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида мусулмонлар орасида низо, ихтилофлар ва фитна солишдан ислом душманларининг энг асосий мақсадини сионистик режим хавфизлигини таъминлаш экналигини таъкидлаб, Фаластин мамлакати фаластинликлар назоратига ўтган ва уларга қайтариб берилган кун ҳаққатанҳам зўравон қудратларга жуда жиддий зарба бўлади, биз ушбу кунга етиш учун саъй ҳаракат қилаимз деб эълон қилдилар.