МАГАТЕ : Эрон Баржом дастури доирасида амал қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i25843-МАГАТЕ_Эрон_Баржом_дастури_доирасида_амал_қилмоқда
Халқаро Атом энергияси ташкилоти -МАГАТЕ янги ҳисоботида ҳам яна бир бор Эрон ислом жумҳуриятини Баржом дастурини риоя қилаётганини таъкидлади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 23, 2017 18:30 Asia/Tashkent
  • Юкия Амано
    Юкия Амано

Халқаро Атом энергияси ташкилоти -МАГАТЕ янги ҳисоботида ҳам яна бир бор Эрон ислом жумҳуриятини Баржом дастурини риоя қилаётганини таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун МАГАТЕ бош котиби  Юкия Амано Вена шаҳрида бу ташкилот бошқарувчилар кенгашининг кварталлик йиғилишини бошланишида сўзлаган нутқида Эрон Баржом дастури  доирасида белгилланган барча мажбуриятларига амал қилиб келмоқда деб эълон қилди. Юкия Амано шунингдек МАГАТЕ илгаригидек  Баржом дастури асосида Эрон томонидан белгилланган мажбуриятларни ижро этилишини назорат қилишни давом этиради деб айтди.

МАГАТЕ бош директори ўз сўзларида бу ташкалот бугунги кунга қадар Эрон ҳудудларида бориб кўриш ва текшириш лозим бўлган барча маконларда бўлганини тасдиқлади.

Айтиш керакки  жорий йилнинг 13 ноябрида МАГАТЕ  янги кварталлик ҳисоботини тарқатиши билан 9 чи  маротаба Эрон давлатини Баржом доирасида амал қилиб келаётганини  тасдиқлади.