Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Мисрдаги терактни қоралади
ноябр 25, 2017 16:36 Asia/Tashkent
Ҳасан Руҳоний Мисрдаги намозхонларга қарши уюштирилган террорчилик ҳужумларни қоралаб, қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этди.
Мисрнинг Шимолий Сино вилоятида жума намози вақтида амалга оширилган портлаш ва ўт очишлар натижасида305 киши ҳалок бўлиб, 150 киши тан жароҳати олишган.
Ҳозиргача бирон гуруҳ ушбу террорчилик ҳаракати масъулиятини зиммасига олмаган.
Мисрдаги мазкур мудҳиш фожеани Эрон парламенти раиси Али Лорижоний, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ва Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосимий ҳам қоралашди.