Руҳоний: Эрон давлати Сурия халқининг ёнидадир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний минтақада террорчи гуруҳларга қарши курашни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлаб, Эрон давлати терроризмга қарши кураш жараёнида Сурияя халқи ва давлатининг ёнидадир деб айтди.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Сурия президенти Башор Асад билан телефон орқали суҳбатида Сурия халқи, давлати ва уларнинг ҳомийларини террорчи гуруҳлар устидан ғалаба қозонгани ҳамда Ироқ ва Сурия ҳудудларида бу террорчи гуруҳнинг сўнгги марарлари ва базаларини таг -тубидан йўқ қилингани билан табрик этар экан, Эрон доимо Суриядаги қайта қуриш ишларига ёрдам беришга тайёрдир деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний бегоналарнинг дахолатидан ташқари Сурия келажаги бу мамлакатнинг буюк халқи томонидан белгилланиши зарурлигига ишора қилиб, Сурия давлатининг мухолифати ҳам ушбу муносиб фурсатдан тўғри фойдаланиб Сурия келажагини бунёд этиш учун ўз ҳиссасини қўшиши керак деб аниқлик киритди.
Эрон ислом жумурияти президенти шунингдек Эрон ислом жумҳуриятига қарши минтақа мамлакатларидан бирининг асоссиз иддаолари ва тўҳматларига ишора қилар экан, минтақадаги баъзи бир мамлакатларнинг тажрибасиз масъуллари айрим пайтлар сионистик режим позицияси ва иддаоларига ўххаган иддаоларни таркорлашмоқда деб таъкидлади.
Руҳоний сионистик режим дек саратон безини 70 йил олдин минтақада ташкил этилгани ва бу режим томонидан содир этилган кўп жиноятлардан барча инсонларнинг хабари борлигига тўхталиб, айрим араб мамлакатларининг раҳбарларини тўғри йўналишди ҳаракат қилиши шунингдек минтақа ва ўзларига зарар етказадиган позициядан воз кечишларини сўради.
Сурия президенти Башор Асад ҳам телефон орқали ушбу суҳбатларида Сурия халқи ва давлатини қўллаб- қувватлагани учун Эрон давлаттига миннатдорчилик билдириб, Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳининг сўнгги базаларини нобуд этиш жараёнида шижо ва жасур инсонларни Суриия халқи ёнида терроризмга қарши курашганининг ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.