Ҳиндистон Эрон билан алоқалар кенгаётганини таъкидлади
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Теҳронда эронлик ҳамкасби Муҳаммаджавод Зариф билан учрашди
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж учрашув чоғида Ҳиндистон ва Эрон Ислом Жумҳурияти ўртасидаги алоқалар аҳамияти борасида тўхталиб, ушбу алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш лозимлигини таъкидлади.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ҳам Эрон ва Ҳиндистон ўртасида яхшиланиб ва кенгайиб бораётган алоқаларга ишора этиб, Чобаҳорда шаҳид Биҳиштий бандаргохининг очилиши икки томонлама алоқаларни мутаҳкамлаши билан бир вақтда Уммон денгизи ва Ҳинд океани орқали Марказий Осиё ва дунёнинг бошқа мамлакатлари алоқаларининг ҳам кенгайишига ёрдам беришини таъкидлади.
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти эртага, якшанба куни дунёнинг 27 мамлакатидан келган вакиллар иштирокида Эрон жануби-шарқида жойлашган Чобаҳордаги шаҳид Биҳиштий бандаргоҳининг биринчи фазасини очилиш маросимида иштирок этади.
Уч томонлама Чобаҳор транзит шартномаси Эрон ва Афғонистион президентлари Ҳасан Руҳоний ва Ашраф Ғани, Ҳиндистон бош вазири Нарандра Моди ҳамда ушбу уч мамлакатнинг Йўл вазирлари иштирокида 2016 йилнинг май ойида имзо этилган эди.