Эрон халқи АҚШ ва сионистик режим қарорига қарши кўча намойишлар ўтказдилар
Эрон ислом жумҳурияти халқи АҚШ ва сионистик режимга қарши ўтказган кўча намойишлари якунида чиқарган резолюциясида Қуддуси шариф армонларини рўёбга чиқариш йўлида ҳаракат қилишларини эълон этдилар.
Бутун Эрон шаҳарларида ўтказилган жума намозидан кейин ўн минглаб эронликлар Қуддуси шарифни сионистик режиминнинг янги пойтахти деб эълон қилган АҚШ президенти Дональд Трампнинг позицияси ва изҳоротини маҳкум этиб, Қуддуси шариф армонлари йўлига содиқ қолишларини маълум қилишди.
Жума намозида қатнашган минглаб эронликлар намоз иқомасидан кейин ўтказган кўча-намойишларида АҚШ президентини Трампга нисбатан ўз нафратини намойиш этишди.
Намойишчилар чиқарган резолюциясида АҚШ давлати инсониятнинг биринчи рақамли душмани, буюк шайтон, минтақа ва жаҳондаги барча нотинчликларнинг асли омилидир деб эълон қилдилар.
Мазкур резолюцияда шунингдек Фаластин халқини нажот бериш ва бу халқнинг эркинлиги ва мустақиллиги йўлида бор куч- қудратни ишга солиб, ҳаракат қилишлари таъкидланган.
Исломий Эрон хлақи жума намозидан кейин шунингдек Трамп ва сионистик режимнинг ушбу ахмоқона ва ноконструктив қарори Фаластин ва ислом дунёсига қарши уруш эълон қилиш маъносда эканлигини таъкидладилар.
Намойишчилар шунингдек бундай шайтанат, фитна ва мустамликачилик қаршисида тура олиб Фаластин армонларини ҳимоя қилишларини эълон этдилар.