Зариф: АҚШнинг Эронга қарши айбловлари асоссиздир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i26905-Зариф_АҚШнинг_Эронга_қарши_айбловлари_асоссиздир
Америка қўшма штатлари минтақада амалга оширган жиноятларини яшириш учун бир парча темирни кўрсатиб, Эрон ислом жумҳуриятига қарши асоссиз айбловларни илгари сурмоқда
(last modified 2018-08-22T17:53:18+00:00 )
декабр 16, 2017 17:10 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШнинг Эронга қарши айбловлари асоссиздир
    Зариф: АҚШнинг Эронга қарши айбловлари асоссиздир

Америка қўшма штатлари минтақада амалга оширган жиноятларини яшириш учун бир парча темирни кўрсатиб, Эрон ислом жумҳуриятига қарши асоссиз айбловларни илгари сурмоқда

Эрон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Америка қўшма штатлари минтақада амалга оширган жиноятларини яшириш учун бир парча темирни кўрсатиб, Эрон ислом жумҳуриятига қарши асоссиз айбловларни илгари сурмоқда. 

АҚШнинг БМТдаги вакили пайшанба кунги чиқишида, бир парча темирни кўрсатиб бу Эрон ракеталарининг бир бўлаги дея иддао қилиб, Эронга қарши янги провакацияни намойиш этди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун шанба куни Теҳронда Эрон жиноят қонунларида инсон ҳуқуқлари мезонларининг акс этишига бағишланган махсус анжуманда, Ники Ҳейлининг иддаоларида ҳеч қандай ҳужжат ва далил йўқлигини таъкидлаб шундай айтдики, Яман халқини қонга белаётган бомбалар ва қирувчи самолётларнинг барчаси Америкага қарашлидир. 

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ президенти Доналд Трампнинг Қудсни Сионистик режимнинг пойтахти сифатида расмий тан олишига доир қарорига ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, Трампнинг ушбу ҳаракатлари Американинг Фаластин халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратган иддаоларини йўққа чиқарди.