Эрон давлати АҚШ томонидан Қуддус резолюциясини вето қилинганини қоралади
Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Мисрнинг ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олинишига қарши бўлган резолюция лойиҳасини АҚШ давлати томонидан вето қилинганини қоралаб, бу ҳатти -ҳаҳаракат Халқаро хавфсизлик ва тинчликка қарши бўлиб, Фаластин халқининг ҳуқуқини бузиш ҳисобланади эълон қилди.
Кеча АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилиниши керак бўлган Ал-Қудс статусининг ўзгартирилишини тан олмаслик ва бу қарорни бекор қилиш тўғрисидаги резолюцияга тўсиқ қўйди. Миср томонидан тарқатилган резолюция лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёни Нью-Йоркда душанба куни бўлиб ўтди.
Ҳужжатни қўллаб 14 та овоз берилган. АҚШ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида вето ҳуқуқидан фойдаланди.
Резолюция лойиҳаси Ал-Қудснинг «характери, статуси ва демографик таркибини ўзгартиришни назарда тутувчи ҳар қандай қарорлар ва ҳаракатлар юридик кучга эга эмаслиги, ҳақиқий ҳисобланмаслиги ва бекор қилиниши лозимлиги»ни баён этаётган эди.
Мазкур резолюцияда шунингдек бчарча мамлакатларни БМТ Хавфсизлик кенгашининг 478 чи резолюцияси асосида Қуддус шаҳрида ҳар қандай дипкорпуслар, консулликлар ва элчихоналар очилишидан воз кечишлари, ҳамда БМТ Хафсизлик кенгаши резолюциясига риоя қилган ҳолда унга қарши амал қилмасликка чақирган.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий АҚШ ушбу резолюцияни вето қилиши билан яна бир бор фаластинликлар ҳуқуқини поймол этиш паийда бўлганини исботлаб берди деб айтди.
Қосимий ўз сўзларида АҚШ томонидан Қуддуси шарифни сионистик режимнинг янги пойтахти сифатида расман тан олиниши халқаро қонунларни ошкора тарзда бузиш эканлигини таъкидлаб, халқаро ҳамжамият ва дунёнинг барча мамлакталаридан Халқаро миқёсидаги тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун АҚШнинг ушбу душманона ҳатти-ҳаракатини амалга оширишини олдини олишларини сўради.