Терроризм бутун дунё хусусан Осиё қитъасининг энг асосий муаммосидир
(last modified Sun, 24 Dec 2017 13:12:02 GMT )
декабр 24, 2017 18:12 Asia/Tashkent
  • Али Лорижоний
    Али Лорижоний

Эрон ислом жумурияти парламенти раиси терроризмни барча давлатлар ва халқларнинг ривожланиши, тинчлиги ва тараққиёти йўлидаги жиддий монеа эканлиги ҳамда жаҳон миқёсида хусусан Осиё қитъасидаги энг асосий муаммога айланганлигини айтди.

Эрон парламенти ахборот агентигининг хабар  қилишича, бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний  Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида ўтказилган "  Терроризмга қарши кураш йўлидаги монеалар ва минтақавий ҳамкорликларнинг муҳим роли" мавзусидаги йиғилишида сўзлаган нутқида,  айрим давлатларнинг жосуслик органларини террорчи гуруҳлардан абзал сифатида фойдаланиши, террористларга молиявий ва қурол -яроғ етказиб бериши, террорчи гуруҳларни янада кенгайиши ва кучайишига кумаклашмоқда деб атйди.

Лорижоний шуниндек  минтақада терроризмнинг келиб чиқишининг асли заминларидан бирини маданий муаммолар эканлигини таъкиадлаб, собиқ Шўролар Иттифоқи ва ундан кеийн АҚШ ва НАТО томонидан Афғонистонни ишғол этилгани ҳам террорчи гуруҳларнинг ташкил этилиши ва кенгайишига кумаклашди деб изоҳлади.

Эрон парламенти раиси бу йиғилишда  нефт бозорини назорат қилиш учун минтақадаги айрим ихтилофларни ошиши ҳамда минтақадаги баъзи мамлакатлар бойликларини талон -тарож этилишини террорчи гуруҳларни кенгайиб боришининг бошқа омилларидан эканлигини таъкидлаб,  ирқпарастлик, таҳқир ва камситишлар ҳам ёш авлодни террорчи гуруҳларга қўшилишининг бошқа сабабларидандир деб аниқлик киритди.

У минтақада сионистик режим томониданг можаролар ва кескинликлар келтириб чиқарилишига  тўхталиб,  сионистларни асл мақсади  минтақа мамлакталарини кучсизлантириш ҳамда ўзининг ёвуз мақсадларига эришиш йўлини тексилаш учун террорчи гуруҳларни кучайтиришга қаратилган деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки Эрон, Покистон, Россия, Афғонистн, Хитой ва Туркия парламентлари раҳбарлари иштирокида Покистон пойтахти- Исломобод шаҳрида" Терроризмга қарши кураш йўлидаги монеалар ва минтақавий ҳамкорликларнингг роли " мавзусидаги йиғилиш ўтказилди.

Ёрлиқ